Ўзбекистон

"Менинг йўлим" лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди

Жами 517 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

"Менинг йўлим" лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди

 

7 май куни соат 18:00 да «Очиқ бюджет» ахборот порталида эълон қилинган «Менинг йўлим» лойиҳасининг 2023 йилги мавсумига овоз бериш жараёни якунланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Лойиҳа туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтирилишни таъминлаш мақсадида ташкил этилганди. Ушбу мавсум учун республика бўйича 10 317 та ташаббусли таклиф келиб тушган.

 

Лойиҳада жами 517 та лойиҳа ғолиб деб топилди, энди уларга 412 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Овоз бериш жараёнида республика бўйича 8 миллион 93 минг 918 нафар фуқаро иштирок этди. Худди "Open byudjet" лойиҳасида бўлганидек, жойларда фуқаролар байрам қилишни бошлаб юборди. Хусусан, ижтимоий тармоқларда таклифлари ғолиб деб топилган фуқароларнинг байрам қилаётгани акс этган видеоларни кўриш мумкин. Улар кўчаларда тўпланиб, карнай-сурнай ҳамда баланд мусиқа садосига рақсга тушмоқда.

 

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, ушбу жараёнларда энг кўп ғолиб лойиҳалар қуйидаги ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади:

 

  • Тошкент вилояти (55 та);

  • Қорақалпоғистон Республикаси (54 та);

  • Самарқанд вилояти (40 та);

  • Андижон вилояти (40 та).

 

Вазирликнинг қайд этишича, ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун республика бўйича 412 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Менинг йўлим" лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди | Zamon.uz