AҚШ сунъий интеллект ядро урушини келтириб чиқаришидан хавотирда
Баъзи қуроллар аллақачон автоматик равишда, инсон аралашувисиз ишлайди.

Одамлар мураккаб қуроллар ва илғор компьютер тизимлари устидан назоратни йўқотиши мумкин.
Сунъий интеллект тизимлари жанг майдонида қарор қабул қилишни тезлаштириши ва тасодифий зарбалар хавфини яратиши мумкин. Баъзи қуроллар аллақачон автоматик равишда, инсон аралашувисиз ишлайди. Масалан, ҳимояланган ҳаво бўшлиғига кирадиган ракеталарни ёки самолётларни уриб туширадиган "Патриот" ракеталари.
Сунъий интеллект инсоният учун иқлим ўзгаришидан кўра "жиддийроқ" хавф туғдириши мумкин, деди сунъий интеллектни ишлаб чиқувчилардан бири Жеффри Хинтон.







