Жаҳон

Олимлар инсон фикрини ўқийдиган сунъий интеллект устида ишламоқда

У гапира олмайдиган инсонларга ёрдам беради.

Олимлар инсон фикрини ўқийдиган сунъий интеллект устида ишламоқда

 

Остиндаги Техас университети олимлари инсон онгини ўқий оладиган сунъий интеллект тизими устида ишламоқда.

 

У функционал магнит-резонанс томография ёрдамида ўқитилади. У гапириш қобилиятини йўқотганларга ёрдам бера олади. Миллионлаб одамларни ҳайратга солаётган ҳозирги сунъий интеллект инсон каби ёзиши, ажойиб тасвирлар ва видеоларни, ҳатто қўшиқлар ёзиши мумкин. Яқинда тадқиқотчилар унинг яна бир потенциал қўлланилишини — ақлни ўқишни аниқладилар.  

 

Шундай қилиб  олимлар инсон мия фаолиятини изчил матнга айлантира оладиган янги AI тизими устида ишламоқда.

 

Тизим семантик декодер деб аталади. У fMRI (функционал магнит-резонанс томография) сканери ёрдамида мия фаолиятини ўлчайди ва фақат шунинг асосида матн яратиши мумкин.

 

Тадқиқотчиларининг таъкидлашича, бир кун келиб сунъий интеллект онги бор, лекин жисмонан гапира олмайдиган одамларга, масалан, оғир инсультга чалинган одамларга ёрдам бериши мумкин. Бу мураккаб ғояларга эга тилни декодлаш моделидир.

 

Ҳозирда ишлаб чиқилаётган бошқа тил декодлаш тизимлари жарроҳлик имплантлардан фойдаланишни талаб қилади. Шунда ҳам одатда у битта сўз ёки қисқа жумлалардан иборат бўлади.

 

Семантик декодер эса буни талаб қилмайди, бу инвазив бўлмаган тизимдир. Бундан ташқари, бошқа транскрипторлардан фарқли ўлароқ, субъектлар фақат маълум бир рўйхатдаги сўзларни ишлатишлари шарт эмас. Декодер субъектлар томонидан кўп соатлик подкастларни тинглаш пайтида fMRI сканерлаш ёрдамида интенсив машғулотлардан ўтади. Шундан сўнг у янги ҳикояни тинглайди ёки ҳикоя қилишни тасаввур қилади ва унинг мия фаолияти тегишли матнни яратади.

 

Тадқиқотчиларнинг тушунтиришича, фикрнинг моҳиятини декодлаш субъектнинг онгида эшитган ёки айтаётган нарсанинг сўзма-сўз транскрипти эмас, балки декодер фикрнинг маъносини қамраб олади. У асл сўзларнинг маъносига яқин ва баъзан тўлиқ мос келадиган матнни яратишга қодир.

 

Мисол учун, бир тажрибада маърузачи “Менда ҳали ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ” деди ва машина унинг фикрларини қуйидагича таржима қилди: “У ҳали машина ҳайдашни ўрганишни ҳам бошламаган”.

 

Синов пайтида тадқиқотчилар субъектлардан қисқа овозсиз видеоларни томоша қилишни сўрашди ва декодер видеодаги бир қатор воқеаларни аниқ тасвирлаш учун уларнинг мия фаоллигидан фойдаланишга муваффақ бўлди.

 

Тадқиқотчилар бу жараённи яқин инфрақизил функционал спектроскопия (fNIRS) каби кўпроқ портатив мия тасвирлаш тизимларига ўтказиш мумкинлигига ишонишади. Бу усул ҳозирда fMRI аппаратларига таянганлиги сабабли қулай фойдаланиш учун мос келмайди.

 

Бундай технология билан боғлиқ хавфларни ҳисобга олган ҳолда олимлар тизимдан одамнинг хоҳишига қарши фойдаланиш мумкин эмаслигини таъкидлайдилар.

 

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.