Пахтачида йирик портлаш содир бўлди
ФВВ хабарига кўра, тумангаз корхонасида ёнғин чиққан.

Бугун, 9 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани тумангаз корхонаси ҳудудида портлаш содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, ёнғин ҳақида соат 21:25 да туман ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда. Ёнғинга соат 21:30 да етиб бориб, ёнғин ўчирилмоқда.
“Вазият назоратга олинган”, — дейилади хабарда.








