Ўзбекистон

Тошкентда аёл қизининг синф раҳбарини калтаклади

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

Тошкентда аёл қизининг синф раҳбарини калтаклади

 

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида мактаб ўқитувчиси ва ўқувчининг онаси ўртасида жанжал юз бергани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Воқеа 1 май куни Чилонзор туманидаги 178-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Шу мактабнинг 4-синф раҳбар ўқитувчиси ва шу синфда ўқийдиган қизнинг онаси ўртасида можаро юзага келган.

 

Айни пайтда ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси назоратига олинган. Ўқитувчи томонидан Чилонзор туман ИИО ФМБга мурожаат қилинган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

“Тегишли ташкилотлар юқоридаги ҳолат бўйича бефарқ эмас. Ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва якунлари бўйича батафсил маълумот берилади”, — дейилади хабарда.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Тошкентда аёл қизининг синф раҳбарини калтаклади | Zamon.uz