Жаҳон

Саёҳатга отланаётганлар учун lifehack

Ёз – саёҳатлар мавсуми. Иссиқ ҳавода одамнинг офисда ўтириб ишлагиси эмас, балки денгиз соҳилида тоблангиси келади. Аммо саёҳатни режалаштириш учун ёз келишини кутиб ўтириш шарт эмас.

Саёҳатга отланаётганлар учун lifehack

 


Ёз – саёҳатлар мавсуми. Иссиқ ҳавода одамнинг офисда ўтириб ишлагиси эмас, балки денгиз соҳилида тоблангиси келади. Аммо саёҳатни режалаштириш учун ёз келишини кутиб ўтириш шарт эмас.

Ҳозирданоқ ҳаракатни бошлаш анча маблағ тежашга имкон беради.  Бугун саёҳатни режалаштиришда асқатиши мумкин бўлган lifehack’лар билан бўлишамиз.

 

1. Имкон қадар тунги сафарларни танланг

 

Автобус ёки поездларда тунги сафар харажатларни анча камайтиради. Одатда бундай рейсларга чипта нархи пастроқ бўлади, бунинг устига меҳмонхонада қолиш учун бир кун камроқ пул тўлайсиз.

 

Интернетда арзон чипталар топиб бериш хизматлари талайгина. Ўзингизга қулай бирор бир хизматига обуна бўлсангиз, сизга керакли йўналиш нархлари тушгани ҳақида маълумот олишингиз мумкин.  Бундан ташқари, чипта олаётганда янгиликларга улансангиз, рейсингиз борлигини эсингиздан чиқариб қўймайсиз.

 

2. Меҳмонхона сирлари

 

Меҳмонхонага келиш куни қанчалик яқин бўлса, нархлар ҳам тушиш эҳтимоли юқори. Чунки меҳмонхона учун ҳам хонаси бўш турганидан арзонроққа бўлса ҳам бергани фойдалироқ. 

 

3. Қайтарилмайдиган чипта пулини қайтаришни ўрганинг

 

Агар режаларингиз кутилмаганда ўзгариб қолса ва чиптани қайтариш керак бўлиб қолса, қуйидагиларни инобатга олинг:

—Рейс бекор қилинса,

—Пули тўланган рейсга сизни қўйишмаса,

—Рейс кечга қолса ва бу режаларингизга таъсир қилса,

—Ўзингиз ёки яқин қариндошингиз касал бўлиб, уча олмай қолсангиз,

—Оила аъзоларингиздан кимдир вафот этса,

—Учишдан воз кечсангиз, ухлаб қолсангиз, чипта пулини қайтаришга уриниб кўришингиз керак.

 

Бунинг учун аввал авиакомпания билан боғланиб чиптани бекор қиласиз, кейин керакли ҳужжатларни йиғасиз. Аммо турли компаниялар чипта пулини қайтаришда турлича сиёсат юритади.

 

4. 1 йўловчи учун чипта изланг

 

Агар оила аъзоларингиз ёки дўстларингиз билан саёҳатга отланаётган бўлсангиз, чипта излашда бир киши учун изланг.  Гап шундаки, айрим авиакомпаниялар бир неча йўловчи бўлганда юқорироқ класс таклиф қилиши мумкин. Бу эса, албатта, чипта нархига таъсир қилмай қўймайди.

 

5. Чипталарни “инкогнито” режимида сотиб олинг

 

Агар сиз бир авиакомпания сайтига бир неча марта кириб, бир хил йўналишга чипта изласангиз, у ҳар сафар қимматлашиб кетиши мумкин. Чунки авиакомпания сизнинг маълумотларингизни сақлаб қўяди ва эҳтиёжингизни билади. Айнан шу йўналишда, айнан шу кунга бошқа чипта топа олмагач, унинг қиммат чиптасини харид қилишингизни ҳам билади.

 

Агар браузерингиздаги “инкогнито” режими ёқилган бўлса, шахсий маълумотларингиз авиакомпания базасига тушмайди.

 

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"