АҚШ Конгресс депутати 13 та айблов билан ҳибсга олинди
Жорж Сантос фирибгарлик, давлат маблағларини ўзлаштириш ва пул билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.

АҚШ вакиллар палатаси аъзоси Жорж Сантосга фирибгарлик, пул ювиш ва давлат пулини ўмариш айбловлари қўйилди. Умумий ҳисобда у 13 та бўлим билан суд қаршисида жавоб бериши керак. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги эълон қилди. Унинг адвокатлари ва офиси айблов ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.
34 ёшли Сантос вакиллар палатасига сайланиши биланоқ The New York Times ва бошқа ОАВлар унинг шахсий ва профессионал ҳаётидаги барча маълумотлар сохта эканини айтган эди.
Хусусан, у Нью-Йоркдаги Барух университети ва коллежи дипломига эга эканини айтган. Аммо ўқув муассасасида Сантос ўқига ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.
Шунингдек, у Goldman Sachs ва Citigroup компанияларида ишлаганини билдирган. Аммо аслида бундай ташкилотлар умуман мавжуд бўлмаган.
Кейинроқ вакиллар палатаси аъзоси ўз таржимаи ҳолидаги маълумотларни сохталаштирганини тан олган







