Ўзбекистон

Ўзбекистонда миллий қадриятлар рўйхати тузилиши мумкин

Қайд этилишича, бундай рўйхатни тузиш жаҳон тажрибасида бор.

Ўзбекистонда миллий қадриятлар рўйхати тузилиши мумкин

 

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) миллий қадриятларнинг жамият ҳаёти ва мамлакат тараққиётидаги аҳамиятини таҳлил қилди ва Ўзбекистонда "муҳим миллий қадриятлар" рўйхатини шакллантириш таклифи билан чиқди.

 

МҲТИнинг фикрича, қуйидагиларни миллий қадриятлар рўйхатига киритиш мумкин:

 

  1. ота-онага эҳтиром;

  2. тозалик;

  3. ҳаракатда барака;

  4. ўзбек тили;

  5. диний бағрикенглик;

  6. сўз эркинлиги;

  7. лафз (қонун, бурч ва келишувга садоқат);

  8. елкадошлик;

  9. меҳмондўстлик;

  10. рози-ризолик.

 

Қайд этилишича, бундай рўйхатни тузиш жаҳон тажрибасида бор. МҲТИ қатор давлатлар, жумладан, Россияни мисол қилиб келтирган.

 

Россия Федерациясида 2025-йилгача бўлган даврда тарбияни ривожлантириш стратегиясида инсонпарварлик, адолатлилик, ор-номус, ирода, шахсий қадр-қиммат, эътиқод ва эзгулик, ўзи, оиласи ҳамда Ватани олдидаги маънавий бурчини бажаришга интилиш россияликларнинг қадриятлари сифатида белгиланган.

 

“Жамиятдаги тинчлик, барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик бевосита қадриятлар билан боғлиқ. Қадриятларни белгилаш ва тарғиб қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам шу билан изоҳлаш мумкин”, - дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, қадрият халқ учун қадрли бўлган урф-одат ва анъаналар, ҳаётий принциплар. Ўз навбатида қадриятлар миллий ва умуминсоний қадриятларга бўлинади, яъни миллиат, халқ учун хос бўлган қадриятлар миллий қадриятлар, бутун башарият учун хос бўлган қадриятлар эса умуминсоний қадриятлар ҳисобланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда миллий қадриятлар рўйхати тузилиши мумкин | Zamon.uz