Ўзбекистон

Президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш санаси маълум бўлди

Овоз бериш куни ўз яшаш жойида бўлмаганлар муддатидан олдин овоз беришлари мумкин.

Президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш санаси маълум бўлди

 

Ўзбекистон Президенти сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июндан 5 июлгача бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари сайловга 10 кун қолганда бошланади ва 3 кун қолганда тугайди, яъни 28 июндан 5 июлгача бўлиб ўтади.

 

Маълумот учун, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Президент сайлови муддатидан илгари ўтказилиши ҳақида фармонга имзо қўйганди. Сайлов жорий йилнинг 9 июль кунига тайинланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент сайловига муддатидан олдин овоз бериш санаси маълум бўлди | Zamon.uz