Жаҳон

Қадим ўтмишнинг ғайриоддий излари

Туркиянинг машҳур тарихий маркази Гўбеклитепага саёҳат.

Қадим ўтмишнинг ғайриоддий излари

 

Европа мегалитик маданият йўналиши - Европа Кенгашининг маданий тармоқларидан бири бўлиб, у бетакрор табиат ва ўзига хос манзилларни мужассам этган, милоддан аввалги тош мажмуалар – ёдгорликлар, мақбаралар, қадимги жамоалар томонидан иншо этилган зиёратгоҳларни кўриш имконини беради ҳамда қадим ўтмишнинг ғайриоддий изларини ўзида акс эттиради.

 

Туркиянинг машҳур тарихий маркази Гўбеклитепа ушбу маданий йўл тармоғига янги иштирокчи сифатида рўйхатга олинди. 1990 йилларда топилган ва қазиш ишлари узлуксиз давом этадиган Гўбеклитепа манзилгоҳи, дунёда энг муҳим ва энг кўп муҳокама қилинадиган археологик ёдгорликлардан бири сифатида ажралиб туради. Чунки у неолит ​​даврига тегишли бўлиб, кулолчилик, металлургия, ёзув, ғилдираклар, қишлоқ хўжалигидан олдинги даврни кўз ўнгимизда жонлантириши билан барчани бирдек ҳайратга солади.

 

Гўбеклитепа, Шанлиурфа шаҳар марказидан 20 км шимоли-шарқда жойлашган ҳудудда ёки унинг яқинида ҳеч қандай аҳоли пункти бўлмагани учун ўтроқ ҳаётига доир мавжуд назариялар ва адабиётларни шубҳа остига қўйган ҳақиқатдир...12.000 йил давомида овчи-йиғувчилар томонидан иншо этилган ҳайкаллар, т шаклидаги устунлар, рельефлар, тотемлар ва бошқа кўплаб тош ўймакорлиги намуналари мавжуд бўлган турли хоналардан иборат муқаддас марказдир.

 

Сўнгги пайтларда олиб борилган изланишлар нуқтаи назаридан, минтақада худди шу даврга оид ўхшаш манзилгоҳларнинг мавжудлиги ушбу ноёб маданий мероснинг бебаҳо қадриятини янада бойитиши маълум бўлди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Қадим ўтмишнинг ғайриоддий излари | Zamon.uz