АҚШ мактабларда назоратни кучайтирмоқда
Мичиган шатида ўқувчиларга рюкзак олиб юриш тақиқланди.

АҚШнинг Мичиган штатидаги мактабларда ўқувчиларга рюкзак олиб юришни тақиқлади. Бу қарор бир ой ичида ўқувчиларидан тўртта қурол мусодара қилиниши билан боғлиқ.
Тўрт ҳолатдан учтасида қуроллар рюкзакларда бўлган. Шу билан бирга, бошланғич синф ўқувчиларидан ўйинчоқ ўқотар қуроллар ҳам олиб қўйилди. Бундам ташқари, мактабларга қўшинча халталар олиб кириш ҳам мумкин эмас.
Тақиқлар Қўшма Штатларда оммавий отишмалар кўпайган бир пайтда амалга оширилди. Шу ой бошида Оқ уй матбуот котиби АҚШда йил бошидан буён 200 та оммавий отишма содир бўлганини айтди.








