Ўзбекистон

Молия ва солиқ идорасининг 30 фоиз ваколати маҳалла даражасига туширилади

Бу ҳақда Президент Шайхонтоҳурдаги маҳалла одамлари билан учрашувда айтиб ўтди.

Молия ва солиқ идорасининг 30 фоиз ваколати маҳалла даражасига туширилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида бўлди.

 

Ўзбекистонда қуйи тизимга қаратилаётган эътибор ушбу маҳаллада ҳам намоён. Фуқаролар йиғини биноси, кўп қаватли уйлар замонавий қиёфага эга. Майдончалар ва ички йўллар текисланиб, атрофи ободонлаштирилган. Болалар ўйингоҳи ва автотураргоҳ ташкил этилган.

 

Давлат раҳбари бу ишларни кўздан кечирди. Маҳалла раиси ва вакиллари билан суҳбатлашди.

 

“Маҳаллада “бешлик” тизимини жорий қилиб, кенг имкониятлар бердик. Бугун улар аҳоли билан давлат ўртасида кўприк. Бу кўприк қанча адолатли, шаффоф, мустаҳкам бўлса, халқимиз шунча рози бўлади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Жангоҳ маҳалласида 6 минг 700 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Ўндан ортиқ маиший хизмат ва юздан зиёд савдо дўконларида маҳалла ёшлари ҳам ишламоқда. Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун ҳам шароитлар яратилган.

 

Давлат раҳбари “Янги Жангоҳ” бошқарув сервис компанияси фаолияти билан ҳам танишди. У маҳалладаги 52 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатади. 24 нафар мутахассис ва махсус техникалар доим шай ҳолатда. Ҳисоб-китобларда биллинг тизими йўлга қўйилган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Менинг уйим” мобиль иловаси жорий этилган.

 

Мутасаддилар билан суҳбатда коммунал тармоқларни янгилаб бориш, аҳоли ишончини қозониб, тўловлар барқарорлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

 

Маҳалла айвонида одамлар билан самимий суҳбат бўлди.

 

“Биз фаолиятимизнинг биринчи кунидан ҳамма ишларни маҳаллада амалга оширяпмиз. Чунки бу инсонга энг яқин тизим. Маҳаллангиздаги ободлик бир мисол. Бундай ишлар фақат Тошкентда эмас, Қорақалпоғистону Хоразмда ҳам, Қашқадарёда ҳам, ҳамма жойда қилиняпти. халқимизнинг ўзи – адолатли ҳакам. Бугун юртимиздаги ҳар бир инсон ижобий ўзгаришларни сезяпти. Энди бу ишларни давом эттириб, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига туширамиз. Бу – инсонларнинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган халқчил тизим бўлади”, – деди Президент.

 

Нуроний отахон ва онахонлар маҳалладаги, умуман, юртимиздаги ўзгаришлардан хурсандлигини таъкидлаб, дуолар қилди.

 

Президент шу маҳалла яқинида, Абдулла Қодирий кўчасидаги хиёбонда барпо этилган истироҳат йўлагини ҳам кўздан кечирди. Бу маскан аҳоли ва хорижлик туристлар учун яна бир диққатга сазовор жойга айланиши таъкидланди.

 

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Молия ва солиқ идорасининг 30 фоиз ваколати маҳалла даражасига туширилади | Zamon.uz