Баҳодир Жалолов ҳам жаҳон чемпиони бўлди
У кубалик рақибига қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди.

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги Ҳумо Арена спорт мажмуасида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
+92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ЖЧ финалида кубалик Алехандро Арзола Лопесга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди.
Шу тариқа спортчи Жаҳон чемпионатидаги учинчи олтин медални терма жамоа ҳисобига қўшиб қўйди.








