Болаларни бўғиб, уларни калтаклаган эркак шахси аниқланди
Ҳолат юзасидан ИИББ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда эркак ёш болаларни қийнаётгани, уларни сиртмоқ билан бўғиб кўтаргани ва ерда ётган болани тепиб, кўтариб улоқтириб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу фуқаронинг шахси аниқланиб, ҳолат назоратга олинган.
“Тафсилотлар бўйича батафсил ахборот берилади”, — дейилади расмий хабарда.








