Ўзбекистон

ДХХ пора олаётган мансабдорларни қўлга туширди

Бу бўйича 2 та вилоятда тезкор тадбир ўтказилган.

ДХХ пора олаётган мансабдорларни қўлга туширди

 

ДХХ мансабдор шахсларни ашёвий далиллар билан қўлга олди, дея хабар бермоқда “ЎзА” ахборот  агентлиги.

 

Наманган вилояти туманларидан бирининг фермерлар кенгаши раиси тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги машина трактор паркининг 30 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Жиззах вилоятидаги туманлардан бирининг архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи танлов савдоларини ўтказиш бўйича вилоят комиссияси баённомасига асосан танлов ғолиби деб топилган хусусий корхонага савдо дўкони қуриши учун ажратилган 56 кв.М ер майдонида тегишли ишларни амалга оширишда зарур бўладиган ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам бериш эвазига корхона раҳбаридан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.