Тошкентдаги бокс чемпионатида оммавий муштлашув бўлдими?
ИИВ тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Бокс бўйича жаҳон чемпионатида оммавий муштлашув бўлганлиги ҳақида маълумот тарқалди.
Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот хизмати муносабат билдириб, тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 майда Бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни сўнгида ташкилотчилар томонидан мухлисларга текинга чарм қўлқоп тарқатиш маросимида, мухлислар бир-бирларига навбат бермасдан тартибсиз ҳаракат қилган.
“Тадбир ташкилотчилар томонидан қисқа фурсатда тартиб тикланиб, жамоат тартибини бузилишига йўл қўйилмаган”, — дейилади хабарда.








