Mastercard Ўзбекистонда ваколатхонасини очмоқчи
Бу ҳақда компания вакиллари эълон қилишди.

Кеча, 16 май куни Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос Mastercard компаниясининг Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақаси бўйича президенти Димитриос Дозис бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда томонлар рақамлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда IT-autsorsing марказлари, BPO ва KPO соҳаларини янада ривожлантиришда ҳамкорликни муҳокама қилган.
Шунингдек, Mastercard Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш режасини эълон қилган, бу уларнинг мамлакат рақамли инфратузилмасини ривожлантиришга қизиқишини ифодалайди.
“Ўзбекистонда Мастерcард ваколатхонасининг очилиши ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва компания хизматларини кенгайтиришга хизмат қилади. Бу маҳаллий бизнес ва давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар яратади, шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро миқёсда рақамли иқтисодиёт маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди”, — дейилади хабарда.








