Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президентини қабул қилди

Учрашувда Марказий Осиёда минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилган.

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президентини қабул қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассони қабул қилди.

 

Учрашув бошида давлат раҳбари банк раҳбарияти ва жамоасини Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши 70 та мамлакатдан 2,5 минг нафардан зиёд делегат иштирокида Ўзбекистонда муваффақиятли ўтказилаётгани билан самимий табриклади.

 

Ушбу тадбир глобал иқтисодиёт истиқболларини кенг муҳокама ва чуқур таҳлил қилиш, уни барқарор ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш учун муҳим майдон бўлишига ишонч билдирилди.

 

Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги самарали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

2017 йилдан буён банк мамлакатга 3,3 миллиард евро инвестиция киритди, лойиҳалар портфелининг 55 фоизи хусусий секторга тўғри келмоқда. Ўзбекистон ЕТТБнинг минтақадаги етакчи ҳамкори ҳисобланади ва амалиётлар ҳажми бўйича биринчи бешликка киради.

 

Банкнинг кўмаги ва фаол иштироки билан Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди. Инвестиция ва банк-молия соҳаларида йирик битимлар амалга оширилди. Етакчи молиявий институт экспертлари “яшил” иқтисодиёт, коммунал соҳа ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, экология ва бошқа устувор йўналишлардаги ислоҳотларга кўмаклашмоқда.

 

Янги узоқ муддатли Шериклик стратегиясини тайёрлаш ва бойитиш масалалари диққат марказида.

 

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштириш ва иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, давлат-хусусий шериклик механизмларини, “яшил” ва инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда “Яшил шаҳарлар” дастуридаги иштирокни кенгайтириш борасидаги дастур ва лойиҳалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгилаб олинди.

 

Марказий Осиёда минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо Самарқанд шаҳрида банк бошқарувчиларининг йиллик учрашувини ташкил этиш ва муваффақиятли ўтказишда кўрсатилган кўмак учун чуқур миннатдорлик билдирди.

 

Томонлар мамлакатдаги ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон ва ЕТТБ стратегик ҳамкорлигининг янги кун тартибини биргаликда амалга оширишга тайёр эканини таъкидлади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президентини қабул қилди | Zamon.uz