Ўзбекистон

Болаларга ғамхўрлик, равон бўлаётган йўллар, тадбиркорлиги йўлга қўйилган фуқаролар...

Республика ишчи гуруҳи ўз ишини уч вилоятда давом эттирмоқда.

Болаларга ғамхўрлик, равон бўлаётган йўллар, тадбиркорлиги йўлга қўйилган фуқаролар...

 

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи учта ҳудудда – Жиззах, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

 

Мазкур ишчи гуруҳга Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари ҳамда 13 та республика вазирлик, идора ва ташкилотлари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган.

 

Ишчи гуруҳ томонидан вилоятларнинг ҳар бир туман ва шаҳарларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган маҳаллаларда хонадонбай юриш орқали аҳоли учун долзарб муаммолар ўрганиш ва уларни самарали ҳал этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Жумладан, Наманган вилоятида ижтимоий-иқтисодий масалаларни, аҳоли муаммоларини ҳал этиш, маҳаллани обод қилиш, ички йўлларини шағаллаштириш бўйича намунавий ишлар ташкил этилди. Мисол учун, Президент Администрацияси масъул ходимлари бошчилигидаги Ишчи гуруҳ Наманган туманининг Андижон вилояти билан чегарадош оғир “Оқ ер” маҳалласида бўлиб, маҳалла нуронийлари, фаоллари билан учрашиб, аҳоли кайфияти ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, 2 км ички йўл шағаллаштирилиб, 1 км йўлга асфальт ётқизилди, ариқ-зовурлар аҳоли вакиллари иштирокида тозаланди. 400 дан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, оғир шароитдаги хонадонларни таъмирлаш ишлари бошланди, ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси берилди, ҳудуддаги боғчалар учун зарур жиҳозлар етказилди.

 

Бундан ташқари, вилоятдаги ички йўлларнинг жами 20 кмга яқин қисми таъмирланди. Аҳолига қўшимча 446,8 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 60 Та темир бетон таянчлар янгиланди, 4,8 км тармоқ тортилди.

 

Наманган туманидаги 36 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 4 000 та болалар ётоқхона тўплами, ўқув қуроллари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. 

 

Тижорат банклари томонидан 764 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 40,0 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 116 нафар фуқарога 2,8 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

 

Худди шундай амалий ишлар Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ҳам амалга ошириляпти.

 

Хусусан, Жиззах вилоятида “Қизил ҳудуд” дастурига киритилган маҳаллалар ҳолатини яхшилаш мақсадида, вилоятнинг 13 туманида 90,7 км йўллар янгидан шағал ётқизиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Ундан ташқари, ички йўлларнинг жами 45,0 км қисми таъмирланди.

 

Аҳоли эҳтиёжига қараб қўшимча 826 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. 67 та кўп қаватли уйларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, шунда 44 та уйнинг том қисминиинг мукаммал таъмирланиши якунланмоқда.

 

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан 499 нафар фуқарога 1 358 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 3 496 нафар хотин-қизларга 2 432,6 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 932 нафар фуқароларга 3 057,0 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.

 

Қашқадарё вилоятида аҳоли мурожаатидан келиб чиққан ҳолда 11,4 км ички йўллар шағаллаштирилди. Аҳолига қўшимча 60 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 50 дан зиёд темир бетон таянчлар янгиланди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 3 км яқин ичимлик суви тармоғи тортилди, Шаҳрисабз шаҳри Марказий сув иншоотидаги насослар жорий таъмирланиб ўрнатилди.

 

Вилоят аҳолиси орасида тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мақсадда тижорат банклари томонидан 840 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 43,5 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.

 

Республика ишчи гуруҳининг жойлардаги ишлари давом этмоқда.

custom img

Тошкентнинг модернизм меъморчилиги ЮНЕСКОнинг Халқаро рўйхатига киритилди

Объектлар қаторида “Жемчуг” турар жой биноси, тарих ва санъат музейлари, “Халқлар дўстлиги” саройи, цирк, Марказий кўргазмалар зали, “Космонавтлар” метро бекати, “Қуёш” гелиомажмуаси ҳам бор.

custom img

Беларусга ишлашга бориб, алданиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Фуқаро Минскка етиб боргач, иш берувчи билан алоқаси узилиб, маблағсиз ва оғир аҳволда қолган.

custom img

Янги Андижонда 300 миллион долларлик қурилиш лойиҳаси бошланади

Ўзбекистоннинг "Sanderson City" МЧЖ ва Жанубий Кореянинг "U&К Global" компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолади.

custom img

Қайси ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилади?

Август ойидан айрим оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тўхтатилиши мумкин. Бунга оиладаги меҳнатга лаёқатли шахсларнинг расмий бандлиги асосий мезон сифатида олинади.

custom img

Навоийда Damas'да 17 нафар боғча боласи ташиган ҳайдовчи жазоланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий чора қўлланилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табрикларни Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва халққа билдирилган ҳурмат ифодаси деб баҳолади.

custom img

Жиззах шаҳрининг бош режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатга кўра, келгуси йилларда шаҳар ҳудуди қарийб икки баравар кенгайтирилади, транспорт, уй-жой ва муҳандислик инфратузилмаси тубдан модернизация қилинади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги учта ҳужжатли фильм халқаро телеканалларда намойиш этилди

24 июль куни Россия 24, Россия Култура ва Euronews телеканалларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг яратилиш тарихига бағишланган учта ҳужжатли фильм илк бор эфирга узатилди. Фильмларда марказнинг ташкил этилиши, халқаро аҳамияти ва унинг амалга оширилиш босқичлари ёритилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"