Ўзбекистон

Тошкентда “Мен ғолиб” югуриш мусобақаси ўтказилди

Иштирокчилар 3 км ва 10 км масофаларга югуриш бўйича куч синашишган.

Тошкентда “Мен ғолиб” югуриш мусобақаси ўтказилди

 

Бугун, 21 май куни Тошкентда Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларининг вакиллари, ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари ҳамда спорт ҳаваскорлари ва профессионал спортчилар иштирокида “Мен ғолиб” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

 

Икки мингга яқин иштирокчилар “Humo arena” спорт мажмуасининг ҳудудида 3 км ва 10 км масофаларга югуриш учун тўпланди. Куч ишлатар тузилмаларининг ходимлари ва ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари билан бир қаторда спорт югуриш клубларининг аъзолари ва ҳаваскор югурувчилар старт йўлакчасидан жой олишди.

 

Ушбу мусобақа Енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор – “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмагида ташкил этилди.

 

Маросимнинг очилишида Ўзбекистон Триатлон федерациясининг раиси Виктор Маҳмудов оммавий югуриш мусобақасининг иштирокчиларига ўзининг табрик сўзларини етказди.

 

“Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақасини ўтказишда кўзланган энг муҳим мақсадларидан бири Қуролли кучлар ва куч ишлатувчи тузилмалар орасида дўстона спорт алоқаларини ривожлантириш, куч ишлатувчи идораларнинг вакиллари орасида энг спортсевар ва кучли жамоаларни аниқлаш ҳисобланади.

 

“Мен ғолиб” жамоавий мусобақасида ғолибликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўлга киритди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.