Ўзбекистон

Бухорога 100 та янги автобус ва микроавтобуслар олиб келинади

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Бухорога 100 та янги автобус ва микроавтобуслар олиб келинади

 

Бухорога янги 100 та автобус ва микроавтобуслар олиб келинади, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

 

Қайд этилишича, Бухоро вилоятида 265 та йўловчи ташиш йўналишларида 2188 та транспорт воситалари йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда вилоят аҳолисининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 19 фоизни ташкил этиб, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

 

Жорий йилда вилоятга 100 та автобус ва микроавтобус олиб келиниши режалаштирилган. Айни дамда транспорт воситаларининг дастлабки 30 донасини олиб келиш бўйича тегишли шартномалар тузилган.

 

Хусусан, Шофиркон туманида фаолият кўрсатувчи “Оқ йўл плус” МЧЖ томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган Кинг Лонг русумли микроавтобуслардан 6 таси олиб келинди, яна 9 таси олиб келиниши режалаштирилган. Янги микроавтобуслар Шофиркон – Бухоро йўналишидаги қатновларга бириктирилди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бухорога 100 та янги автобус ва микроавтобуслар олиб келинади | Zamon.uz