Тошкентда қурилиш бўлими ходими пора билан ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида бино иншоотни фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган бош мутахассис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг Юнусобод туман қурилиш бўлими бош мутахассиси А.Ю. фуқаро О.А.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали қурилиши тугалланган бино иншоотини фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатнома олиб бериши эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








