Ўзбекистон

Президент қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати билан танишди

Йиғилишда ижтимоий муассасаларда бу бўйича натижалар ҳали етарли эмаслиги айтиб ўтилган.

Президент қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати билан танишди

 

Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий муассасалар ва давлат идораларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати бўйича тақдимот билан танишди.

 

Давлат раҳбарининг шу йил 16 февралдаги қарори билан бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича дастур қабул қилинганди. Унга кўра, жорий йилда ижтимоий соҳа ва давлат идораларида 220 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган.

 

Йиғилишда мутасаддилар шу борадаги ишларнинг ижроси юзасидан ахборот берди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда 107 мегаватт қуёш панеллари ўрнатилган. Йирик давлат компанияларида иш яхши кетмоқда. Лекин ижтимоий муассасаларда натижалар ҳали етарли эмас.

 

Масалан, олий ўқув юрти биноларида 36 фоиз, мактабларда 33 фоиз, тиббиёт муассасаларида 28 фоиз панеллар ўрнатилган. Ҳудудлар бўйича олганда, республикада бу кўрсаткич қарийб 50 фоизга етган. Аммо Тошкент шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш даражаси режага нисбатан 26 фоизни ташкил этмоқда.

 

Давлат раҳбари бу борада ҳали имкониятлар кўплигини таъкидлаб, ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Жорий йилда 2 минг мегаватт қувватли қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, яқинда Ўзбекистон Президентининг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида 4,4 миллиард долларлик, жами қуввати 4,8 гигаваттга тенг 11 та қуёш ва шамол станцияларини қуриш бўйича келишувга эришилди.

 

Йиғилишда мазкур келишувлар ижросини ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати билан танишди | Zamon.uz