Суданда сулҳ яна муваффақиятсизликка учради
Келишувга қарамай, ўт очиш тўхтамаяпти.

Суданда ўт очишни тўхтатишга қаратилган еттинчи уриниш яна муваффақиятсизликка учради. Кеча кечаси сулҳдан кейин Хартум ва бошқа жойларда ҳужумлар юз берган.
АҚШ ва Саудия Арабистони воситачилигида 7 кунлик оташкесимга қарамай, Суданда жанглар давом этди. Гувоҳлар пойтахт Хартум ва бошқа жойларда ҳаво ҳужумлари ва тўқнашувлар бўлганини маълум қилган.
Янги сулҳ расман душанба куни маҳаллий вақт билан 21:45 да бошланган эди.
БМТнинг Судан бўйича махсус вакили Волкер Пертҳес сулҳ бошланишидан бир неча соат олдин сўзлаган нутқида ҳар икки томонни курашни тўхтатишга чақирди.
"Иккала томон ҳам мени бир-бирларининг ҳаракатларини қоралашга ундамоқда. Мен ҳар икки томонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва Судан ва унинг халқи манфаати учун мулоқотга қайтишга чақираман",- дейди у.







