Тошкентда Nexia светафорга урилиб, ЙТҲга учради
Ҳолат бўйича ЙҲХБ маълумот берди.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 23 май куни Nexia светафорга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳолат соат 14:30 ларда Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш–Қулоқтепа кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. 2001 йилда туғилган A.Т. бошқарувида бўлган Nexia–1 русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, чорраҳага яқинлашганда руль бошқарувини йўқотган ҳамда светафор қурилмаси ва йўл белгилари билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








