Ўрта Чирчиқда гузар учун ажратилган ер сотиб юборилди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Тошкент шаҳрининг Ўрта Чирчиқ туманида маҳалла гузари қуриш учун ажратилган ер майдонини сотган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фуқаро С.А. Ўрта Чирчиқ тумани “Қумовул” МФЙ ҳудудида маҳалла гузари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратилган 10 сотих ер майдонини тадбиркор Д.Т.га фирибгарлик йўли билан 102,2 млн сўмга сотиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








