Тошкентда 10 га яқин ўсмир жанжаллашди
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.
Ҳолат 21 май куни соат 21:00 ларда Юнусобод тумани 11-мавзе ҳудудида юз берган. 2005 ва 2006 йилда туғилган 3 нафар вояга етмаганлар ҳамда 2006 йилда туғилган 5 нафар вояга етмаганлар оғзаки тортишиб қолганлиги ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган. Жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.








