Жаҳон

Россиянинг “шарққа бурилиши" ниҳоясига етдими?

Халқаро таҳлилчилар Марказий Осиё Россияни минтақадан сиқиб чиқариши ҳақида истисно қилишмаяпти.

Россиянинг “шарққа бурилиши" ниҳоясига етдими?

 

Сиан шаҳрида Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарлари иштирокида саммит бўлиб ўтди. У  “Тақдири муштарак Хитой-Марказий Осиё ҳамжамиятини барпо этиш йўлидаги муҳим босқич” деб номланади. У тарихда бу каби форматдаги биринчи юзма-юз учрашувдир. https://ru.euronews.com/2023/05/18/china-influence

 

Саммит ўтказилган жой ҳам маъно билан танланган: дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири бўлган, бир вақтлар Буюк Ипак йўлининг босқичларидан бири бошланган Сиан шаҳри. Айнан Хитойнинг “Бир камар ва йўл” лойиҳасини илгари суриш учрашувнинг расмий мавзуси ҳисобланади.

 

Аммо швед академиги ва Россия бўйича эксперт Штефан Хедлунднинг фикрича, гап юкларнинг транзит йўллари ҳақида эмас, балки Россия минтақадаги таъсирини амалда йўқотганлиги ва Хитой унинг ўрнини эгаллашга тайёрлиги ҳақида кетмоқда.

 

Ўнлаб йиллар, балки бир-икки асрлар давомида Марказий Осиёда гегемон бўлган бундай учрашувдан Россия биринчи марта четлаштирилди - Владимир Путин саммитга таклиф этилмади. 

 

Хитой иқтисодиёти узоқ йиллардан буён секинлашмоқда, чунки ички бозор ҳам, Ғарб мамлакатлари бозори ҳам Хитой товарлари билан тўйинган ва мамлакат янги бозорларни излаши ва уларнинг ривожланишини рағбатлантириши керак.

 

Расмий жиҳатдан бу Хитойнинг дунё мамлакатлари билан ҳамкорлиги, Хитой маҳсулотларини экспорт қилишнинг ишончли асосий йўналишларини яратиш ва ҳамкор мамлакатлар иқтисодиётини мустаҳкамлаш механизмидир.

 

Янги Ипак йўлининг Ғарбга бир неча йўналишлари бор. Баъзилари Россиядан - Қозоғистон ва Мўғулистон орқали ўтган. Аммо Ғарб санкциялари шароитида бу йўналишлар амалда музлатиб қўйилган. Жанубдаги вариант эса Марказий Осиё давлатлари орқали Каспий денгизига чиқиш. 

 

Саммит бошланишидан олдин оммавий ахборот воситалари бу борада Туркманистон ва Қозоғистон портларининг кенгайтирилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

 

"Россиядан ўтувчи шимолий филиал бўлиши тахмин қилинган йўл Украинада уруш бошланганидан кейин  тўхтаб қолди. Бу Россия учун жуда ёмон янгилик”, — деди Штефан Хедлунд.

 

Пекин минтақа Хитой учун ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидламоқда. Пекин Марказий Осиёни “Хитой атрофидаги ягона стратегик шериклик зонаси” деб эълон қилди. 

 

Россия маълум даражада минтақа хавфсизлигининг кафолати бўлган ва анъанавий иқтисодий алоқалар ҳам муҳим рол ўйнаган. Аммо Украинага кенг миқёсли ҳарбий операциядан кейин бу ролнинг бажарилиши шубҳа остида қолди. Ва мисли кўрилмаган санкцияларга дуч келган Россия иқтисодиёти энди у қадар қудратли эмас. Москва учун Марказий Осиё санкцияларни четлаб ўтиш йўлларидан бирига айланди. 2022-йилда республикалар Россия билан савдо айланмасини ҳам, Ғарб товарлари импорти ҳажмини ҳам кескин оширди. "Wаll Street Journal" маълумотларига кўра, иккала кўрсаткич деярли икки баробарга ошган.

 

Европа Иттифоқининг янги, 11-тўплами Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган учинчи давлатларга қарши санкцияларни ўз ичига олади, хусусан, тақиқланган товарларни реекспорт қилиш. Ва бу рўйхатда Хитой ҳам бор. 

 

Пекин Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига иккиланиб қарамоқда. Сиёсий даражада, юқори раҳбариятнинг баёнотлари даражасида Хитой ҳақиқатан ҳам Россияни қўллаб-қувватлаётгандек таассурот қолдириши мумкин.

 

Лекин амалда хитойлик тадбиркорлар Ғарб тарафини танлайдилар. Хитой технология жиҳатидан кўп томонлама АҚШ билан алоқадор. Мутахассислар Москва манфаати учун Пекин Вашингтон билан муносабатларни ёмонлаштиришига шубҳа қилмоқда, Чунки Хитой ўз манфаатига қарши иш қилмайди. 

 

Стефан Хедлунднинг сўзларига кўра, содир бўлаётган барча воқеалар фонида Москва фақат томошабин бўлиб қилиши мумкин.

 

“2012 йилда Владивостокда бўлиб ўтган АПЕC йиғилишида Владимир Путин мақсад Хитой шамолини елканларда ушлаб туриш эканлигини айтганди. Менимча, Россиянинг “шарққа бурилиши" ниҳоясига етди. Энди Россия иқтисодиёти рулсиз ва елкансиз қолиб, очиқ денгизда сузмоқда. Хитойликлар эса яхшилик қилмайди. Агар Россия бир пайтлар Хитой эвазига ҳеч нарса олмасдан нимадир қилади, деб ишонган бўлса, энди улар бундай эмаслигини тушунишди. Россия Хитой ҳақида сабоқ олмаган, аммо Хитой Россия ҳақида сабоқ олди. Хитойликлар текинга яхшилик қилмайди. Хитойнинг дунёдаги ягона манфаати - Хитойдир", - дейди Стефан Хедлунд.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Россиянинг “шарққа бурилиши" ниҳоясига етдими? | Zamon.uz