Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси Парижда нуфузли ташкилот сессиясида иштирок этди

Унда Ўзбекистон ҳукумати ва Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

Ўзбекистон делегацияси Парижда нуфузли ташкилот сессиясида иштирок этди

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳроҳ Норқобилов ўз  чиқишида Ўзбекистонда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари бошчилигида ветеринария хизмати ва унинг тараққиётига катта эътибор қаратилаётгани, жумладан, эпизоотик осойишталик, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли ветеринария хизмати кўрсатиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида маълумот берди.  

 

Ўзбекистон ҳукумати ва Бутунжаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганлиги, бунинг натижасида ветеринария фаолиятини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

 

Шу ўринда, ЖҲСТ Европа минтақавий комиссиясининг 2024 йилда бўлиб ўтадиган 31-конфренциясини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича қабул қилинган қарори эълон қилинди. 


Ўзбекистоннинг мазкур йўналишда амалга ошираётган ислоҳотлари халқаро миқёсда эътироф  этилаётгани тадбир иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди. 


ЖҲСТнинг Европа минтақаси директори Будемир Клачич сессия ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, ушбу йўналишда умумий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда янги касалликларга қарши курашиш бўйича аниқ лойиҳалар юзасидан фикр алмашиш имконини берганини  қайд этди. 


ЖҲСТнинг Марказий Осиё минтақаси директори Мереке Тайтубаев  Ўзбекистонинг   ташкилот ишида фаол  иштирокни  эътироф  этди.

 

«Ўзбекистон делегациясининг жорий  Бош Ассамблеяда иштирок этиши катта аҳамият касб этади. Дунё ҳамжамияти яна бир бор амин бўлмоқдаки, мамлакатингиз қисқа фурсат ичида чорвачилик, ветеринария соҳаларида ва озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб ижобий натижаларга эришди.  Аминманки, Ўзбекистонга киритилаётган инвестициялар, янги технологиялар мазкур соҳани янада ривожланишига хизмат қилади», — деди Мереке Тайтубаев. 


Ўзбекистон  делегацияси ташриф  доирасида,  шунингдек, ЖҲСТ  бош директори Моник Элуа билан алоҳида учрашув ўтказдилар. 


Мулоқот чоғида томонлар ЖҲСТ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда ветеринария ва чорвачилик сохасида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама этишди. 


Моник Элуа Ўзбекистон Ҳукумати томонидан ветеринар осойишталикни таъминлаш ҳамда аҳолининг тобора ўсиб бораётган эҳтиёжи учун етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги самарали саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.   


Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон вакиллари ва Франция тараққиёт агентлигининг қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Сандра Рулер ўртасида учрашув ўтказилди. 


Суҳбат давомида Ўзбекистон ва  Франция ўртасидаги ветеринария ва чорвачилик йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш  масалалари муҳокама қилинди. 

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.