Жаҳон

Нидерландия Путиннинг собиқ куёви мол-мулкини мусодара қилди

Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари унга қизиқиш билдиргани учун у Россияга қайтишга мажбур бўлган.

Нидерландия Путиннинг собиқ куёви мол-мулкини мусодара қилди

 

Путиннинг собиқ куёви яқинда Амстердамга учиб кетган, бироқ Нидерландия ҳуқуқ-тартибот идоралари унга қизиқиш билдиргани учун у Россияга қайтишга мажбур бўлган.

 

Владимир Путиннинг тўнғич қизи саналган Мария Воронцованинг собиқ эри Йоррита Фаассеннинг мол-мулки мусодара қилингани ҳақида дунёнинг қатор нашрлари хабар берди.

 

Тергов маълумотларига кўра, Путиннинг собиқ куёви Амстердам чеккасидаги 1432 квадрат метр майдонга эга ерни Путиннинг Ротенберг тузилмаларидан 450 минг eврога сотиб олган.

 

The Guardian нашрининг ёзишича, Нидерландия прокуратураси 12 май куни ерни тортиб олган. Бу Фаассен жиноий ишда айбланувчига айланганини англатиши мумкин.

 

Фаассеннинг таниши Proekt нашрига айтишича, Путиннинг собиқ куёви яқинда Амстердамга учиб кетган. Бироқ Нидерландия ҳуқуқ-тартибот идоралари унга қизиқиш билдиргани учун у Россияга қайтишга мажбур бўлган. Фаассен Амстердамга келгач, санкциялардан бўйин товлагани билан боғлиқ ҳолда сўроқ қилинган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Нидерландия Путиннинг собиқ куёви мол-мулкини мусодара қилди | Zamon.uz