Ўзбекистон

Президент жамоат транспортида юриб, хизмат сифатини кўрди

Давлат раҳбари йўлкира тўлови тизимини тартибга солиш, ҳаракат назоратини рақамлаштириш, бекатларда шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент жамоат транспортида юриб, хизмат сифатини кўрди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 26 май куни “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 7-автобус саройини бориб кўрди.

 

Аҳолининг кундалик ҳаётига дахлдор ҳар бир масала давлатимизнинг эътиборида. Хусусан, жамоат транспорти тизими ўсиб бораётган талабдан келиб чиқиб ривожлантирилмоқда.

 

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳри ҳам энига, ҳам бўйига ўсди. Муқим аҳоли, вақтинча яшовчилар, туристлар, талабалар сони ошди. Илгари шаҳарда кунига 800-900 минг йўловчи жамоат транспортидан фойдаланган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 1 миллион 300 мингдан ошган. Шу боис автобуслар етишмаслиги, кутиш вақти кўплиги каби муаммолар юзага келган эди.

 

Давлат раҳбари ўтган йил 13 декабрь куни пойтахтдаги 18-автобус саройида бўлиб, бу аҳволни ўзи кўрган, янги автобуслар олиб келиш ва йўловчиларга қулайликларни ошириш бўйича топшириқлар берган эди. Шундан келиб чиқиб, жорий йил 16 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу галги ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев соҳадаги вазифалар ижроси билан танишди.

 

Апрель-май ойларида Тошкент шаҳрига 755 та замонавий автобус олиб келиниб, йўловчилари энг кўп йўналишларга қўйилган. Натижада автобусларнинг кунлик сони 1 минг 400 тага етган, 9 та қўшимча йўналиш очилган. Яқин кунларда яна 245 та автобус келтирилади.

 

Жумладан, 7-автобус саройи шу пайтгача 18 та йўналишда кунига 90 минг йўловчига хизмат кўрсатар эди. Яқинда унинг парки 67 та янги транспорт билан бойиди. Табиийки, йўловчи ташиш қуввати ошиб, автобусларнинг оралиқ вақти қисқарди.

 

Мутасаддилар Тошкент шаҳрининг янгиланган Транспорт бош режаси бўйича ҳам ахборот берди. Қайд этилганидек, у шаҳарнинг кенгайиши ва йўловчилар оқими таҳлили асосида, 167 та йўналишдан иборат тарзда ишлаб чиқилган. Шундан 17 тасида кунлик режа белгилаш тартиби бекор қилиниб, босиб ўтилган масофага қараб ҳисоб-китоб тизимига ўтилган. Июнь-июль ойларида қолган 150 та йўналиш ҳам тендер савдолари орқали шундай тизимга ўтказилади. Натижада қатновлар мунтазамлиги таъминланади, хизмат сифати ошади.

 

Бунда ҳайдовчиларнинг малакаси ҳам жуда муҳим. Шу боис Транспорт университети ва бошқа ўқув марказларида ҳайдовчиликка ўқитиш ҳамда қайта тайёрлаш йўлга қўйилган. Автобус ҳайдовчиларининг ойлик маошлари икки баробар оширилиб, йил бошидан бери мингдан зиёд ҳайдовчи ишга қабул қилинган.

 

Давлат раҳбари автобусларга сифатли сервисни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади. Йўлкира тўлови тизимини тартибга солиш, ҳаракат назоратини рақамлаштириш, бекатларда шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

 

- Янги автобуслар, албатта, халқимизга қўшимча шароит яратди, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

- Эндиги вазифа йўлларда тирбандликни камайтириб, автобусларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш. Пировард мақсад - Тошкентда жамоат транспорти қамровини 2 миллион йўловчига етказиш.

 

Президент автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент жамоат транспортида юриб, хизмат сифатини кўрди | Zamon.uz