Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Air Products” бош ижрочи директори билан учрашди

Учрашувчда компания билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Шавкат Мирзиёев “Air Products” бош ижрочи директори билан учрашди

 

Бугун, 26 май Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Air Products” компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасемини қабул қилди.

 

Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик тармоқларида юқори технологик лойиҳаларни илгари суришда АҚШнинг ўз йўналишида глобал етакчи бўлган ушбу компанияси билан  амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Давлат раҳбари компания раҳбарини 1 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда Қашқадарё вилоятидаги “GTL” заводининг учта саноат газ ускунасини харид қилиш бўйича келишув муваффақиятли якунлангани ва тегишли битим имзолангани билан табриклади.

 

“Air Products” яна бир йирик лойиҳада – камида 700 миллион долларлик инвестицияларни жалб қилган ҳолда Бухоро вилоятида MTO технологияси асосида газ-кимё мажмуаси қурилишида иштирок этаётгани қайд этилди.

 

Мамлакатда “яшил” водород соҳасини ривожлантириш бўйича яна бир асосий ҳамкор - Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси иштирок этаётган истиқболли лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев “Air Products” бош ижрочи директори билан учрашди | Zamon.uz