Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Чилонзордаги маҳаллага борди

Президент у ерда маҳалла аҳли билан суҳбатлашган.

Шавкат Мирзиёев Чилонзордаги маҳаллага борди

 

Президент Шавкат Мирзиеёв Тошкент шаҳридаги 3-Катта Чилонзор маҳалласига ташриф буюрди.

 

Мамлакатда барча дастурлар аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, манзилли амалга оширилмоқда. Бунинг учун “маҳалладаги бешлик” тизими жорий этилиб, уларга кенг имкониятлар берилди. “Хавфсиз маҳалла”, “Хавфсиз кўча” концепциялари ҳаётга татбиқ этилмоқда. Маҳаллаларнинг ўзига маблағ йўналтирилиб, обод қилинмоқда.

 

Бу 3-Катта Чилонзор маҳалласида ҳам яққол намоён. Фуқаролар йиғини биноси, 52 та кўп қаватли уй замонавий қиёфага эга. Майдончалар ва ички йўллар текисланиб, атрофи ободонлаштирилган. Болалар ўйингоҳи ва сайилгоҳ ташкил этилган.

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига мувофиқ, бўш майдонларга дарахт кўчатлари, райҳон, намозшомгул каби гуллар экилди, майсазорлар ташкил этилди. Маҳалла ҳудудидан ўтган “Анҳор” канали бўйида сайлгоҳ, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилди. Шунингдек, электр подстанцияси, трансформатор ва паст кучланишли кабеллар янгиланди.

 

Президент бу ўзгаришларни кўздан кечирди. Шу ерда маҳаллалар фаоллари, нуронийлар билан мулоқот бўлди.

 

“Биласизлар, ҳамма ишларимизни маҳаллада амалга оширяпмиз. Агар маҳалла обод бўлса, оилалар тинч ва даромадли бўлса, ўқиш, изланиш, ривожланиш бўлади. Шу боис бу тизимга қўшимча ваколатлар беряпмиз. Бугун маҳалла камбағалликни қисқартириш, хотин-қизлар муаммосини ҳал қилиш, ёшлар тарбиясида катта кучга айланмоқда”, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

 Аҳоли вакиллари буни маҳалла ҳаётида сезаётгани, ёшларни ўқитиш, ишга жойлаштириш эътиборда эканини айтишди. Чилонзордаги 55 та маҳаллани обод қилиш, ижтимоий масалаларни ҳал қилишга 115 миллиард сўм ажратилгани қайд этилди.

 

Бу йил Тошкент шаҳрининг 585 та маҳалласига 351 миллиард сўм, шундан Чилонзордаги 55 та маҳаллага 35 миллиард сўм йўналтирилиши маълум қилинди.

 

Президент бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратди.

 

“Хабарингиз бор, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим асосида иш бошладик. Бунда маҳаллалардаги ишсизлар салоҳиятли тадбиркорларга бириктирилади. Чилонзор туманида 10 минг нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлашимиз керак. Ўйлайманки, тадбиркорлар бу бўйича ўзига масъулият олиб, нуронийларимиз бош-қош бўлади”, - деди давлатимиз раҳбари.

 

Учрашувда Президент фуқаролар билан очиқ, самимий суҳбатлашди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Чилонзордаги маҳаллага борди | Zamon.uz