Ўзбекистон

Сохта Президент администрацияси ходимлари ушланди

Учкўприк туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг АҚШ доллари талаб қилган шахслар қамоққа олинди.

Сохта Президент администрацияси ходимлари ушланди

 

ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 18 май куни ИИВга Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган.

 

Унинг қайд этишича, шу йилнинг апрель ойида ўзини Президент администрацияси ходими сифатида таништирган шахс ва унинг шериги Фарғона вилоятининг Учкўприк ва Бешариқ туманлари референдум ўтганидан сўнг лавозимидан бўшатилишини, уларнинг ўрнига номзод қидириб юришганини айтишган.

 

Улар ариза муаллифини Учкўприк туманига ҳоким этиб тайинлаш эвазига 80 минг АҚШ доллари, шундан ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига олдиндан 25 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

 

Аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда Миробод туманида икки нафар шахс ариза муаллифидан 25 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланганлар. Уларнинг ёнидан бир неча фуқароларнинг раҳбар лавозимларига тайинлаш учун Президент администрациясига ёзган аризалари текшириш учун олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сохта Президент администрацияси ходимлари ушланди | Zamon.uz