Ҳуқуқбузар чиқиндисини ўзи тозалади — видео
Шунингдек, 1 650 000 сўм миқдорида жаримага ҳам тортилди.

Табиат ресурслари вазирлиги томонидан ўрнатилган кузатув камералари ноқонуний чиқинди ташлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳуқуқбузарликни тасвирга олди.
Аниқланишича, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, «Янгибоғ» МФЙ ҳудудида фуқаро Ф.С. давлат рақами “10 С 335 БА” бўлган «Damas» русумли автотранспорт воситасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган.
Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91ПРИМ 1-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
«Ҳуқуқбузар ўзи ташлаган чиқинди ўзи тозалади ва 1 650 000 сўм миқдорида жаримага тортилди», — дейилади хабарда.







