Ўзбекистон

Ўзбекистонда 4 ойда беш юзга яқин киши ЙТҲ қурбони бўлди

Республикада январь-апрель ойларида жами 2144 та ЙТҲ қайд этилган.

Ўзбекистонда 4 ойда беш юзга яқин киши ЙТҲ қурбони бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида 26 май куни Президентнинг «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахбороти эшитилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.


Тадбирда автомобиль йўлларида транспорт воситаларини ўтказувчанлик қобилиятини яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига 2023 йилда жами 707 та транспорт ва 298 та пиёдалар светофорини ўрнатиш ҳамда 404 та светофорни (348 та транспорт, 56 та пиёда) реконструкция қилиш белгилангани таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, парламент муҳокамасига киритилган бўлишига қарамасдан қарор ижросини таъминлашда айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги айтилди.

 

Хусусан, қарорда белгиланган вазифалар ижроси тегишли ҳудудий махсус комиссиялар томонидан тўлиқ таъминланмаслиги ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари муҳокамасига мунтазам тарзда киритилмаслиги оқибатида 2022 йилда республикада 9902 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳамда уларда 9606 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2356 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

 

Бундан ташқари, република бўйлаб 2023 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида 2144 та йўл транспорт ҳодисасида 499 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 4 ойда беш юзга яқин киши ЙТҲ қурбони бўлди | Zamon.uz