Ўзбекистон

Тошкентда 21 ёшли йигит терговдан қочишга уриниб вафот этди

У гиёҳвандлик воситаси билан қўлга тушиб, терговга жалб қилинган.

Тошкентда 21 ёшли йигит терговдан қочишга уриниб вафот этди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туман ИИБда тергов қилинаётган 21 ёшли йигит вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълумот берди.

 

Жорий йилнинг 22 май куни тонгги соат 04:30 ларда Чилонзор туманидаги йўл патруль хизмати масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан Gentra русумли транспорт воситаси тўхтатилган.

 

Мазкур автомобиль йўловчиси — 2002 йилда туғилган Х.Т. ўз хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли холислар иштирокида текширилган ва унинг ёнидан ўткир ҳидли тўқ жигарранг рангидаги модда борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган. Х.Т. ва тўпланган ҳужжатлар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

 

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Х.Т.нинг ёнидан топилган модда 53,52 граммни ташкил қилиб, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) асосида жиноят иши қўзғатилган.

 

Шу куни тахминан соат 18:50 ларда  Х.Т. Чилонзор тумани ИИО ФМБдаги 4-қаватда жойлашган хизмат хонасига олиб кетилаётган вақтида ҳожатхонага киришлигини сўраган. Х.Т. 4-қаватда жойлашган ҳожатхонага киргандан сўнг терговдан қочиб яшириниш мақсадида ҳожатхона деразасидан пастга сакраши натижасида бош ва тана қисмидан турли жароҳатлар олган (Мазкур ҳолат бинога ўрнатилган видеоёзув мосламаларида қайд этилган).

 

Туман ИИО ФМБ ходимлари Х.Т.га зудлик  билан тез-тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида РШТЁИМга олиб борилиб, унга “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош суягини синиши, тана аъзоларининг гематомаси” ташхиси қўйилган. 29 май куни Х.Т. касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда 21 ёшли йигит терговдан қочишга уриниб вафот этди | Zamon.uz