Хитой тайконавтларнинг Ойга қўниш санасини маълум қилди
Шунингдек, мамлакат Ойдаги «ер»ига америкаликларни киритмаслигини билдирди.

Хитойнинг бошқариладиган парвозлар дастури маъмурияти (CМСА) тайконавтларни Ой юзасига жўнатиш муддатини эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, парвозни 2030 йилгача амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, CМСА икки хитойлик астронавт илмий тадқиқотлар учун ой роверини бошқаришини маълум қилди.
Аввалроқ Американинг НАСА космик агентлиги раҳбари Билл Нелсон Хитой расмийлари АҚШ билан космик пойгада ғолиб чиқса, Ойдаги ҳудудга ўз ҳуқуқларини даъво қилиши мумкинлигидан хавотир билдирган эди. Унинг таъкидлашича, АҚШ бу соҳада аллақачон Хитой билан рақобатлашмоқда.
«Биз улар аввало илмий изланишлар ниқоби остида ресурсларга бой ҳудудларга бормасликларига ишонч ҳосил қилганимиз маъқул», — деди Нелсон.
Шу билан бирга, Хитой америкаликларни Ойдаги «ҳудуд»ига киритмаслигини таклиф қилди.







