Ўзбекистон

Янгийўлда хотира бюстига ҳурматсизлик қилган болаларнинг ота-онасига чора кўрилди

Ҳолат бўйича вилоят ИИББ маълумот берди.

Янгийўлда хотира бюстига ҳурматсизлик қилган болаларнинг ота-онасига чора кўрилди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида болаларнинг хотира бюстига нисбатан ғайриижтимоий ҳаракатлар қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ расмий муносабат билдирди.

 

Жорий йилнинг 28 май куни Янгийўл туманида 27-мактабнинг 3 нафар 6-синф ўқувчилари туман марказида жойлашган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотираси”га ўрнатилган бюстлардан бирини уриб, ноўрин ҳаракатлар қилган. Сўнг ушбу ҳолат видеосини Инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирганлар. Видео интернет фойдаланувчилари орасида кўплаб эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Туман ИИБ ходимлари томонидан ўқувчилар, уларнинг ота-онаси, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.  Унда ўқувчиларга нафақат Янгийўл тумани, балки вилоят фахри бўлган бундай шахслар хотирасига ҳурматсизлик қилиш ҳам нотўғри эканлиги тушунтирилди.

 

Ушбу ҳолатда шахслар вояга етмаганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан уларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий чора кўрилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Янгийўлда хотира бюстига ҳурматсизлик қилган болаларнинг ота-онасига чора кўрилди | Zamon.uz