Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурини тақдим этди

Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади ҳамда чекка ҳудудларда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади.

Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурини тақдим этди

Тошкент шаҳридаги Congress-hall мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдан ташқари съездида 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида ЎзЛиДеПнинг иштироки va сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.

 

Қурултойда Ўзбекистон президентлигига «Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг номзоди Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурининг мақсад va вазифаларини қурултой қатнашчилари эътиборига ҳавола этди.



Жумладан, био-технология, сунъий интеллект va бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшлар энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборилади. Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, бунинг учун 200 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади va қамров 100 фоизга етказилади. Боғча va мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.



Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар берилади. Давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар қуриш кенг жорий этилади. Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади. Чекка ҳудудларда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилади. Келгуси етти йилда барча мактабларга чет эллардан «тил эгалари» бўлган ўқитувчилар олиб келинади.

 

«’Гепатит С‘ касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўямиз. ’Туберкулёз‘ билан касалланиш даражасини юз минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтиришга эришамиз. Шунингдек, онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, мамлакатимизда илк бор ўзак ҳужайраларини трансплантация qilish йўлга қўйилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Таъкидланишича, бу борадаги харажатлар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади. Бундан ташқари, 2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, 6 миллиард долларга етказиш ҳамда Ўзбекистонда ўртача умр давомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш режалаштирилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурини тақдим этди | Zamon.uz