Тошкент вилоятидан Янги Тошкентга қанча ер ўтади?
Бу бўйича рақамлар маълум қилинди.

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилмоқда. Шундан 12905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир.
Мазкур ерлардан фойдаланувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда.
Жумладан, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари – 13185 гектар, ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари – 203,8 гектар, деҳқон хўжаликлари – 323,5 гектар, ўзга ердан фойдаланувчилар – 2263,2 гектар, аҳоли томорқалари – 3012,6 гектар, маҳаллий ҳокимият захирасидаги ерлар – 60,5 гектар, каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар – 680,5 гектар.








