Ўзбекистон

Метро вагонида «пранк» видео олган икки блогер 5 суткага қамалди

Тармоқларда 2001 йилда туғилган йигитларнинг метро поездида нотаниш қизга шилқимлик қилган видеоси тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Метро вагонида «пранк» видео олган икки блогер 5 суткага қамалди

 

1 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида метро поездида нотаниш қизга шилқимлик қилган 2 йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилиб, уларнинг ҳар бири 5 суткага қамалди.

 

30 май куни тармоқларда ушбу 2001 йилда туғилган йигитларнинг метро поездида нотаниш қизга шилқимлик қилган видеоси тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеода икки йигитдан бири тутқични ушлаб турган қизнинг қўлини босиб туришга ҳаракат қилгани, қиз қўлини олиб қочса ҳам йигит яна ҳаракатда давом этганини кўриш мумкин. Уларнинг иккинчиси эса буни видео тасвирга олиб турган.

 

Зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi лойиҳасининг ёзишича, улар TikToker`лар бўлиб, бу видеони «пранк» яъни ҳазиломуз тарзда тасвирга олган. Материал тармоққа қўйилиб, кейин ўчириб ташланган.

 

Мазкур воқеа тармоқ фойдаланувчилари томонидан танқидга учрагач, блогерлардан бири ҳолат юзасидан узр сўраб чиқди. Яна бири эса Instagram саҳифасидаги барча видеоларни ўчириб ташлади.

 

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти богерлар билан билан профилактик суҳбат ўтказди. Уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 прим 1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) ва 46 прим 1-моддаси (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан баённома расмийлаштирилди ҳамда чора кўриш учун суд органларига юборилди. Йигитлар видеони ҳазил тарзида олгани, қилган иши бўйича айбдор эканини айтиб, узр сўради.

 

Суд ишни кўриб чиқди ва йигитларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Метро вагонида «пранк» видео олган икки блогер 5 суткага қамалди | Zamon.uz