Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассанини қабул қилди.

 

Янги Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни самарали илгари суришда Ўзбекистон билан Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги кенг кўламли стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Учрашув аввалида давлат раҳбари Антонелла Бассанини юксак лавозимга тайинлангани билан самимий қутлади ва катта муваффақиятлар тилади.

 

Кейинги йилларда икки томонлама шериклик муносабатларини ривожлантиришда катта ютуқларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон банкнинг энг йирик бенефициарларидан биридир – лойиҳалар портфели 3 баробарга кенгайди ва бугунги кунда 11 миллиард доллардан ошди. 2026 йилга қадар Шериклик дастури 4 миллиард долларлик устувор лойиҳаларни ўз ичига олган.

 

Жаҳон банки соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, банк, энергетика, транспорт, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган янгиланишларга кўмаклашмоқда.

 

Иқлим ўзгариши ва ривожланиш бўйича мамлакат ҳисоботини тайёрлаш якунланмоқда. Банк иштирокида тараққиёт институтлари билан амалий ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича самарали механизм – “Мамлакат платформаси” ишга туширилди.

 

Вице-президент Антонелла Бассани сермаҳсул ҳамкорликнинг бугунги даражасини юқори баҳолади ҳамда Жаҳон банки мамлакатдаги ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини изчил ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

 

2030 йилга қадар муддатга белгиланган мақсадли вазифаларга мувофиқ камбағалликка қарши курашиш, қишлоқлар ва ўрта шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигига кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш ва таълимни ислоҳ қилиш лойиҳалари диққат марказида турибди.

 

“Яшил” энергетикани жорий этиш, ер ислоҳотини, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Марказий Осиёда минтақавий инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди | Zamon.uz