Жаҳон

Wikimedia фонди 37 минг доллар жаримага тортилди

Аввал ҳам жамғарма иши Россия томонидан бир неча бор судга оширилган.

Wikimedia фонди 37 минг доллар жаримага тортилди

 

Wikipedia онлайн энциклопедияси инфратузилмасини юритувчи Wikimedia фонди нотўғри маълумотларга асосланган мақолани олиб ташлашдан бош тортгани учун уч миллион рубль миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда. 

 

Бунга Wikipedia'га жойланган Украинадаги махсус операция, хусусан, Харков вилоятидаги воқеалар ҳақидаги мақола сабаб бўлди. Роскомнадзор материални олиб ташлашни талаб қилди, аммо ташкилот бундан бош тортди.

 

Натижада Москва суди Wikimedia фондини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 13.41-моддаси 2-қисми (агар сайт эгаси томонидан маълумотни йўқ қилиш мажбурияти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, уни ўчирмаслик) бўйича айбдор деб топди.

 

Wikimedia жамғармаси ўчирилиши мумкин бўлган маълумотларга киришни чекламагани учун Россияда бир неча бор судга тортилган. Шундай қилиб, аввалроқ компания Россия Қуролли Кучларининг 40-инженерлик полки ҳақида тақиқланган маълумотларга эга бўлган материални олиб ташламагани учун икки миллион рубль миқдорида жаримага тортилган эди.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.