Ўзбекистон

Ўзбекистонда май ойида 21 млрд сўмга яқин электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистонда май ойида 21 млрд сўмга яқин электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

 

Май ойида республика бўйича 20,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш жолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

 

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг май ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 135 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 23 млн кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бунинг натижасида тизимга 20,6 млрд сўм зарар келтирилган.

 

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳиссасига тўғри келган. Жумладан, Самарқанд вилоятидаги “Ч. З. Д.” фермер хўжалигида 1,7 млрд сўм, Жиззах вилоятидаги илмий-тажриба стансиясида 442,9 млн сўм, Бухоро вилоятидаги “Т. К.” МЧЖда 324 млн сўм миқдоридаги қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.

 

Қайд этилишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"