Учтепада 10 минг долларга ҳаж визасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши очилган.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 10 минг доллар эвазига ҳаж визасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.
Жорий йилнинг 2 июнь куни фуқаро Т.И. аризасига кўра Учтепа туманида жойлашган “A.K.” МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, МЧЖ раҳбари A.M. ва жамият ходимлари И.И., М.Х.лар бир гуруҳга бирлашиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, фуқаро “Т.И.”нинг ишончига кириб, уни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10 000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилишган. Шундан сўнг улар 3 000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.М., М.И., А.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми “Б” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.








