Жаҳон

Британия Мудофаа вазирининг номзоди НАТО бош котиблигига қўйилади

Риши Сунак Байденни уни қўллаб-қувватлашга кўндирмоқчи.

Британия Мудофаа вазирининг номзоди НАТО бош котиблигига қўйилади

 

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак шу ҳафта Вашингтонга сафари чоғида АҚШ президенти Жо Байденни Британия Мудофаа вазири Бен Уоллеснинг НАТО бош котиби лавозимига номзодини қўллаб-қувватлашга кўндирмоқчи.

 

Сунак АҚШга икки кунлик ташрифи чоғида Оқ уйда Америка етакчиси билан учрашади. Хабар қилинишича, Уоллес Украинани қўллаб-қувватлаш халқаро коалициясини яратишдаги марказий роли туфайли АҚШда машҳур. У шунингдек, Буюк Британиянинг мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2,25 фоизига кўтарди ва йил охирига келиб уни 3 фоизга етказишга ҳаракат қилмоқда.

 

Альянс бош котиби лавозимига Эстония бош вазири Кая Каллас, Нидерландия бош вазири Марк Рютте, Испания бош вазири Педро Санчес ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен давогарлик қилишлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, НАТОнинг амалдаги раҳбари Енс Столтенбергнинг ваколати 2023 йил октябрь ойида тугайди ва у мандатни янада узайтириш ниятида эмас.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Британия Мудофаа вазирининг номзоди НАТО бош котиблигига қўйилади | Zamon.uz