Ўзбекистон

Тошкентдаги аквапаркнинг аёллар кийиниш хонасига камера ўрнатилгани айтилди

Аквапарк маъмурияти мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди

Тошкентдаги аквапаркнинг аёллар кийиниш хонасига камера ўрнатилгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган аквапарклардан бирининг аёллар кийиниш хонасига кузатув камераси ўрнатилгани тасвирланган видео тарқалди. Аквапарк маъмурияти мазкур ҳолат юзасидан баёнот берди.

 

Компания менежерига кўра, мазкур камера 12 йилдан бери шу жойда туради.

 

«Бу камера ўғирлик ҳолатлари содир бўлганида кўриш ва шундай кейин ариза бериш учун 12 йилдан бери турибди», — дейди у.

 

Шунингдек, унинг айтишича, камерани фақат аёллар назорат қилади ҳамда эркаклар унга яқин ҳам йўлатилмайди.

 

Видеокузатув эркаклар кийиниш хонасига ҳам ўрнатилган. Бунга ҳар йилги текширув давомида рухсат берилган ва шу вақтга қадар бирор муаммо кузатилмаган. Менежер текширув ўтказадиган идора номини ошкор этмаган.

 

Пойтахт ИИББ ҳам ҳолатга ўз муносабатини билдирди.

 

«Ходимларимиз бассейнга ташриф буюрувчиларнинг фото ёки видеолари сақланиши ёки тарқатилиши бўйича телефонларни текширди. Ҳеч нарса аниқланмади», — дейилади хабарда.

 

Аквапарк ходимлари билан бассейнга келувчиларнинг шахсий фото ёки видеоларини тарқатмасликнинг муҳимлиги ҳақида профилактик суҳбат ўтказилган.

 

«Бассейннинг кийиниш хонасида кийим алмаштириш кабиналари бор ва у ерда камералар йўқ. Камералар ташриф буюрувчиларнинг шахсий буюмлари сақланадиган шкафлар қисмига ўрнатилган», — дейилади идора хабарида.

 

Аввалроқ Қўқон давлат институтининг қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатилгани хабар қилинганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентдаги аквапаркнинг аёллар кийиниш хонасига камера ўрнатилгани айтилди | Zamon.uz