Ўзбекистон

Қашқадарёда 27 ёшли аёл ўзини осиб қўйди

Марҳуманинг яқинлари у эри томонидан уриб ўлдирилган деган гумонга бормоқда.

Қашқадарёда 27 ёшли аёл ўзини осиб қўйди

 

Қашқадарё вилояти Косон туманида молхонадан 27 ёшли аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Millar» дастурида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, Косон тумани «Бешқўтан» маҳалласида яшаган 1996 йилда туғилган аёл жорий йил 2 июнь куни соат 13:30 ларда руҳиятидаги ўзгаришлар сабабли яшаш хонадонидаги молхонага ўзини ўсиб қўйган.

 

Бироқ марҳуманинг онаси аёл эри томонидан уриб ўлдирилган деган гумонга бормоқда.

 

«Бир кун қизим уйга келганида «онажон куёвингиз мени ўлдираман деяпти» деб айтди. Мен ишонмадим. «Болам 3 Та фарзандларинг бор, бундай қилмайди», дедим. Кейин бир куни куёвим менга қўнғироқ қилиб, «қизингиз ўзини осмоқчи» деб айтди. Мен қизимга «сен шундай қилмоқчимисан» десам, қизим «онажон куёвингиз алдаяпти» деб жавоб берди», — дейди марҳуманинг онаси.

 

Марҳуманинг жасадини кўрган гувоҳнинг айтишича, аёлнинг бўйин қисмида қўл излари бўлиб, танасида кўплаб жароҳатлар бўлган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда. Марҳуманинг ўлими юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Қашқадарёда 27 ёшли аёл ўзини осиб қўйди | Zamon.uz