Тошкентда қарзга ботган эркак ўзини ўлдирди
Ҳолат бўйича БП маълумот берди.

Тошкентда қарзга ботган эркак ўзини 4-қаватдан ташлаб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
5 июнь куни соат 00.30 ларда Олмазор туманида яшаган 1985 йилда туғилган эркак қўп қаватли яшаш уйининг 4-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, вафот этган.
Текшириш давомида марҳум пластик ром ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланганлиги ва сўнгги вақтларда қарзлари кўпайиб кетганлиги сабабли тушкунликда юрганлиги аниқланган. Ҳозирда текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.








